2 январь, чоршанба куни футбол бўйича Англия чемпионатининг 21-тури доирасида «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд «Ньюкасл» дарвозасига гол урди (0:2).
Оле-Гуннар Сульшер «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилиб олгандан сўнг Рэшфорд 4 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди.
Жорий мавсумда унинг ҳисобида яна 3 та гол мавжуд. У ушбу натижага эришиш учун 14 та ўйинда майдонга тушганди. Унда жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо эди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)