«Реал Мадрид» ярим ҳимоячиси Маркос Льоренте жароҳати сабабли камида 3 ҳафта жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда «Goal.com» хабар берди.
23 ёшли футболчининг човидаги мускулларида муаммо пайдо бўлган. Льорентенинг спорт формасига қайтиши учун камида бир ой вақт кетади.
Испаниялик ярим ҳимоячи Сантьяго Солари «Реал»га бош мураббий этиб тайинланганидан сўнг жамоанинг асосий таркибида тўп сураётган эди.
У декабрь ойида барча мусобақаларда 7 марта майдонга тушди ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финалида «Ал-Айн» дарвозасига 1 та гол уришга муваффақ бўлди (4:1).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)