Бухоро туманлараро иқтисодий судининг қарздор «Газлинефтгазқазибчиқариш» МЧЖ ҳисобидан Ромитан туман солиқ инспекцияси фойдасига 47 миллиард сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати МИБ Ромитан туман бўлими иш юритувига келиб тушди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Мажбурий ижро бюроси томонидан амалга оширилган чоралар натижасида 2018 йилнинг 28 декабрь куни қарздордан 20 миллиард сўм миқдорида солиқ қарздорлиги ундирилди.
Изоҳ (0)