Ўзбекистондаги тиббиёт олий ўқув юртлари ва хориждаги нуфузли тиббий таълим марказлари ўртасида 220 та ҳамкорлик шартномаси имзоланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов маълум қилди.
Натижада биргина Тошкент давлат стоматология институтида жорий йилнинг ўзида 2 та халқаро факультет очилди.
Тиббиёт тизимида яратилаётган замонавий шароитлар туфайли сўнгги икки йил ичида чет эллардаги нуфузли клиникаларда ишлаётган 100 нафарга яқин ўзбекистонлик юртига қайтди.
Жорий йилда 500 нафардан кўпроқ ёш мутахассис чет элда малака оширди. 400 нафардан зиёд хорижлик мутахассис Ўзбекистонга келиб, тиббиёт муассасаларида маҳорат дарсларини ўтди.