Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

29 декабрь куни Навоий ИЭСни кенгайтириш ва умумий қуввати 450 мегаваттни ташкил этувчи иккинчи газ-буғ қурилмасини қуриш лойиҳасида БГҚ-2 Газ Турбинасида «биринчи олов олдириш» жараёни ўтказилди, деб хабар қилди Sputnik «Ўзбекэнерго» матбуот-хизматига таяниб.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

Қурилма фойдаланишга киритилгандан кейин ҳар йили қўшимча 312,1 млрд кВт-соат электр энергия ишлаб чиқарилади.

450 МВт қувватга эга электренергиясини ишлаб чиқарадиган буғ-газ қурилмасини қурилиш ишларини 2020 йил январь ойида якунлаш режалаштирилган.

Бу объект Марказий-Осиёдаги энг самарали электрстанцияларидан бири бўлиши кутилмоқда.

«Ўзбекэнерго» АЖнинг лойиҳани қуриш буюртмасини Япониянинг Mitsubishi Corporation ва Mitsubishi Hitachi Power Systems компаниялари бажармоқда.

Лойиҳани молиялаштириш Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA), Ўзбекистон реконструкция ва тараққиёт жамғармаси кредит маблағлари ва «Ўзбекэнерго»нинг шахсий маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентнинг икки туманида ичимлик суви бир кунга тўхтатилади 
Маҳаллий
Қатар амири Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Ўзбекистонга келади
Маҳаллий
Фарғонадаги тергов ҳибсхонасида маҳбусга тан жароҳати етказилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди