Куни кеча фойдаланишга топширилган Сурхондарё вилоят перинатал марказида 2019 йилнинг 1 январида 4 нафар чақалоқнинг илк йиғиси янгради. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Янги йилнинг биринчи кунида ўз фарзандини дунёга келтирган оналардан бирининг айтишича, байрам куни бўлишига қарамасдан, шифокорлар ўз вазифаларини бажаришга масъулият билан киришган.
Бугун вилоят ҳокими номидан чақалоқларнинг ота-оналарига энг керакли бўлган анжомлардан иборат байрам совғалари тақдим этилди.