2019 йил 1 январь куни 19:00 ҳолатига кўра, бутун Ўзбекистон бўйича 1442 нафар чақалоқ туғилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Шундан Самарқанд вилоятида 168 та, Фарғона вилоятида 161 та, Қашқадарё вилоятида 146 та бола дунёга келган.
Бутун Ўзбекистон бўйлаб 220 дан ошиқ туғуруқ комплекслари фаолият кўрсатмоқда. Уларда 230 га яқин навбатчи акушерлик бригадалари Янги йилнинг биринчи кунида 1442 нафар чақалоқнинг дунёга келишида ёрдам берган.
Аввалроқ ЮНИСЕФ Ўзбекистонда Янги йилнинг биринчи кунида 1 228 га яқин чақалоқ дунёга келишини тахмин қилган эди.