Хоразм вилоятида 2018 йилнинг ўтган даврида умумий жиноятлар 38,2 фоизга, оғир ва ўта оғир жиноятлар 30 фоизга камайган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, қидирувда бўлган 175 нафар шахс ушланиб, тергов органларига топширилган. Қўлга олинганларнинг 87 нафари узоқ йиллардан буён қидирувда бўлган шахслардир.
Хоразм вилоятида болалар боғчаси, мактаб, шифохона ва бошқа муассаса-ташкилотларда соқчиликни ташкил этиш, тунги навбатчилик гуруҳлари фаолияти назоратга олинган.
Изоҳ (0)