Ушбу ҳаракатлар самарасида Малайзиянинг «Serba Dinamik» компанияси «Ҳазорасп» ЭИЗ ҳудудида тўлиқ экспортга йўналтирилган каустик сода ва суюқ хлор ишлаб чиқариш заводини қуриш ташаббуси билан чиқди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Умумий қиймати 250 миллион АҚШ долларига баҳоланган лойиҳа йилига 33 минг тонна каустик сода ва 30 минг тонна суюқ хлор ишлаб чиқариш имконини беради. Корхонада йилига 100 миллион долларлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
2022 йилда ишга тушириладиган корхона учун «Ҳазорасп» ЭИЗ ҳудудидан 15 гектар ер майдони таклиф қилинган.
Корхонанинг асосий хом ашё манбаи Қорақалпоғистондаги Борсакелмас туз кони бўлади. Борсакелмасдаги туз захираси 17,2 миллиард тоннани ташкил этади. Иккинчи йирик кон Қўнғирот туманидаги Қораумбет туз кони бўлади.
Изоҳ (0)