Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

2018 йилда Давлат хизматлари марказлари орқали қарийб 5 миллионга яқин хизмат, яъни ўтган йилга нисбатан 40 баробарга кўпроқ хизматлар кўрсатилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги директори Халилилло Тўрахўжаев маълум қилди, дея хабар беради ЎзА.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

2017 йилда республика бўйича собиқ «Ягона дарча» марказлари орқали 120 минг хизмат кўрсатилганди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда жами 201 та Давлат хизматлари маркази қарийб 100 турдаги хизматларни ҳам юридик, ҳам жисмоний шахсларга тезкор, қулай, шаффоф ва сифатли тарзда кўрсатиб келмоқда.

2021 йилгача ушбу хизматлар турини 163 тага етказиш режалаштирилган.

Х. Тўрахўжаевга кўра, агентлик олдида турган энг катта вазифа 2019 йилнинг июнь ойидан эътиборан республиканинг барча олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилишини таъминлаш. Бунинг учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат тест маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ташкилий ишлар бошлаб юборилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар