Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхани 26 декабрь куни Кобулга ташрифи давомида Толибон ҳаракати билан музокаралар олиб боргани ҳақида маълум қилган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Агентликнинг қайд этишича, Эроннинг олий даражадаги сиёсатчилари томонидан толибонлар билан олиб борилган музокаралар ҳақида биринчи марта маълум қилиниши.
Сиёсатчига кўра, толибонлар билан олиб борилаётган музокаралар Афғонистонда хавфсизлик масаласи юзасидан амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)