Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Президент қарори билан 2019 йилда Ўзбекистонда жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.

Фото: Trend

Фото: Trend

«Йўл харитаси»да жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қуйидагича тадбирларнинг амалга оширилиши белгиланган:

Қўриқлаш фаолияти билан шуғулланишни янада такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш, хусусан, нодавлат ташкилотларга хавфсизликни таъминлаш бўйича қўриқлаш фаолиятига ва хизматлар кўрсатишга рухсат бериш;

Ички ишлар органларининг йўл-патруль бўлинмалари ходимлари учун мобил видеокамералар ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни расмийлаштириш ва кўриб чиқишнинг электрон тизими пленшетларини харид қилиш;

Алкогольдан ўткир мастлик ҳолатида бўлиб, ўзининг ҳаракатлари билан ҳуқуқ-тартиботга хавф туғдирувчи шахсларни вақтинча изоляциялаш ва реабилитация қилиш учун ҳар бир туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш муассасаларида алоҳида хоналар (ҳушёрхона) ажратиш.

Изоҳ
Асосий янгиликлар