Шу йилнинг 23 декабрь куни Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида яшовчи Д.М. уйида ўзаро жанжал туфайли отаси Б.Қ.га пичоқ билан жароҳат етказган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Натижада Б.Қ. касалхонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Д.М. қўлга олиниб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)