Кобулдаги ҳукумат биноси олдида жангариларнинг ҳужуми оқибатида 43 киши ҳалок бўлган, 10 киши яраланган. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар беради.
24 декабрь куни Кобулдаги жамоатчилик ишлари бўйича вазирлик биноси олдида уч марта портлаш содир бўлди. Ҳужумчилар отишма билан бино ҳудудига кирди ва одамларни асирга олди.
Афғонистон ИИВ маълумотларига кўра, уч нафар жангари йўқ қилинган.
Изоҳ (0)