Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Буюк британиялик аёл ўз қизчасига тасодифан мушуклар учун мўлжалланган конфетни совға сифатида сотиб олди. Оила буни тушуниб етгунигача, қизча конфетнинг бир қисмини еб бўлган. Бу ҳақда The Independent хабар берди.

Фото: Flickr

Фото: Flickr

Жесс Эванс исмли аёл ўзининг тўққиз ёшли қизи Алиса Рождество совғаси сифатида берилган конфетни емай қўйганидан ҳайратга тушган. Қизча тўртта конфетни еган ва кейингисини очишдан бош тортган. Дастлаб аёл қизи инжиқлик қиляпти, деб ўйлаган, кейин эса конфетнинг таркибини текширишга қарор қилган.

Аниқланишича, устида мушук Гарфилднинг сурати бўлган конфет мушуклар учун мўлжалланган бўлган. Конфетнинг таркиби ҳам мушуклар учун мўлжалланган маҳсулотлардан иборат бўлган.

Аёлнинг айтишича, у конфетни шошилинчда сотиб олган ва унинг мушуклар учун мўлжалланганлигини кўрмаган.

Қизнинг соғлиғига ҳеч қандай зиён етмаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар