Бокс бўйича WBA, WBO, IBF йўналишларида ўта оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони Энтони Жошуа Британия империяси ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда Тhe Sportsman хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, Энтони Жошуа сентябрь ойида бўлиб ўтган жангда Александр Поветкинни еттинчи раундда техник нокаутга учратди.
29 ёшли британиялик спортчи Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA), Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) ва Халқаро бокс федерацияси (IBF) йўналишларида ўта оғир вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)