Хитойнинг жануби-ғарбий Сичуань провинциясида 16 декабрь куни юз берган зилзила оқибатида камида 16 киши жабрланди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Агентликнинг маълум қилишича, жами 378 киши эвакуация қилинган, ер силкиниши ҳудудига 300 дан ортиқ қутқарувчи юборилган. Табиий офат оқибатида камида 16 киши жабрланган.
Ер силкиниши оқибатида баъзи уйлар қулаб тушган, йўлларга кўчкилар қулаган.
Зилзила маҳаллий вақт билан 12:46 (Тошкент вақти билан 9:46)да Синвэнь уезди Ибинь шаҳар округида юз берди. Унинг эпимаркази 12 километр чуқурликда жойлашди.
Изоҳ (0)