Самарқанднинг ўзига хослигини сақлаб қолиш, мазкур қадимий шаҳарнинг тарихий-маданий меросини оммалаштириш муаммоси 11 декабрь куни Тошкентда бўлиб ўтган нуфузли халқаро форумда батафсил кўриб чиқилди, деб ёзади «Новости Узбекистана».
12 декабрь куни эса Самарқанднинг бош режаси концепцияси ва маданий меросни қўриқлаш лойиҳасини муҳокама қилиш учун Ўзбекистон делегациясининг вакили Парижга учиб кетди.
Аввалроқ маълум қилинганидек, Тошкентда Ўзбекистоннинг маданий меросига бағишланган халқаро форум бўлиб ўтди. Форум сессияларидан бири «Самарқанднинг тарихий-маданий меросини сақлаб қолиш ва оммалаштиришнинг актуал масалалари» муаммосини муҳокама қилишга бағишланди. Муҳокамада мутахассислар, экспертлар ва олимлар иштирок этди.
Муҳокама доирасида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ЮНЕСКО бутунжаҳон мероси қўмитасида олимлар ва экспертларнинг катта гуруҳи Самарқанд маданий меросини сақлаш бўйича таклифлар тақдим этишини таъкидлади.
Ўзбекистонда ЮНЕСКО бош вакили вазифасини бажарувчи Мария дель Пилар Альварес-Ласо маданий мерос нима эканлиги ҳақидаги билимларни жамиятга етказиш, давлат эса аввалги тажриба ва фуқаролар эҳтиёжларини ҳисобга олиши зарур деб ҳисоблайди.
Изоҳ (0)