12 декабрь Facebook’нинг Калифорниядаги (АҚШ) бир неча офиси миналаштирилгани ҳақидаги қўнғироқдан сўнг, тўлиқ эвакуация қилинди. Бу ҳақда Menlo Park шаҳрининг полиция маҳкамаси маълум қилган, деб ёзади «Корреспондент.net».
Маълум бўлишича, калифорниялик полициячиларга Facebook офиси миналаштирилгани ҳақидаги хабарни Нью-Йоркдаги ҳамкасблари беришган.
Компания раҳбарияти, қўшни бинолардаги одамларни ҳам эвакуация қилишни талаб қилган. Сан-Матео округининг полициячилар барча биноларни махсус ўргатилган итлар ёрдамида текшириб чиққан, бироқ бомба топилмаган.
Бундан аввал, бомба ҳақида берилган хабардан кейин, CNN телекомпанияси ходимлари ҳам эвакуация қилинган.