Санкт-Петербургдан Ўзбекистонга қайтиб келаётган эркак ўз танасидан гиёҳвандлик моддалари учун контейнер сифатида фойдаланишга уринди. Бу ҳақда Шимоли-Ғарбий божхона бошқармаси маҳаллий ОАВларига маълум қилди, деб ёзади «Podrobno.uz».
Бошқарма матбуот хизматининг маълум қилишича, Пулково божхона постида Тошкент рейсига йўл олган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.
Унинг ошқозон-ичак тракти рентген ёрдамида текширилганда, 287 та контейнерда умумий ҳажми 493 грамм гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Мазкур факт бўйича Пулково божхонаси томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)