Экстремал автотуризм ишқибозлари Конституция кунини Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган акция билан нишонлади. 8 декабрь куни Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида автомобилларда GPS-мўлжал олиш бўйича «Йўл инстинкти» мусобақаси бўлиб ўтди, деб ёзади «Новости Узбекистана».
70 га яқин одам 20 та автомобилда иккита категория бўйича ғалаба учун курашди. «Экстра-енгил» номинациясида исталган машиналар иштирок этиши мумкин бўлгани ҳолда, «Экстремал саргузашт» категорияси фақат йўлтанламасларга мўлжалланди.
Мусобақа иштирокчилари назорат нуқталарини топиши керак бўлган географик координаталар олди. Бу нуқталар кутилмаган жойларда жойлашган, йўлтанламаслар учун эса мураккаб маршрут ўйлаб чиқилган эди.
«Экстра-енгил» категориясида «Lada Kalina» автомобилидаги «Авиаторлар» жамоаси ғолиб бўлди. «Экстремал саргузашт» категориясида эса биринчи ўрин «Lada 4x4» автомобилидаги «Сусанин» жамоасига насиб қилди.
Изоҳ (0)