Тошкент вилоятида 11 ой давомида Ёнғин хавфсизлиги хизмати 17 207 та хўжалиги корхоналаридан 3 027 тасининг ёнғинга қапши ҳолатини тўлиқ текшириб чиқди. Бу ҳақда «Дарё»га Тошкент вилояти Ёнғин хавфсизлиги хизмати маълум қилган.
Рўйхатга олинган 472 763 нафар фуқаролар уйларидан 539 757 тасини ва 4 707 та кўп қаватли уйлардан 4 840 та уй ва ундаги 127 688 та хонадонлар ёнғинга қарши ҳолати тўлиқ текшириб чиқилди, 169 842 нафар фуқаролар уйлари, 2 946 таси кўп қаватли уйлар ва улардаги 78 440 та хонадонлар назорат тартибида текширилиб чиқилди.
Ўтказилган текширувлар мобайнида ёнғин чиқиш хавфи бўлган 3 965 та корхона ва алоҳида хоналарнинг иши вақтинчалик тўхтатилди, 22 159 та носоз электр асбоб-ускуналари, агрегат ва электр тармоқларидан фойдаланиш та’қиқланди, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган 6 493 нафар масъул шахсларга нисбатан 625 175 695 сўм миқдорида жарима солинди.
2018 йилнинг 11 ойи мобайнида вилоят ҳудудида содир бўлган ёнғинларнинг умумий сони 1 248 тани ташкил этиб, ҳалок бўлиш ҳолати 18 нафарни ташкил этиб, тан жароҳати олиш ҳолатлари 47 тани ташкил этган. Ёнғин хавфсизлиги хизмати амалга оширган ишлар натижасида жароҳатлар, куйиш ва фуқароларнинг ҳалок бўлиш бўйича ҳолатларни олдинги йилнинг мос даврига нисбатан камайишига эришилди.
Бироқ, бошқарманинг маълум қилишича, Тошкент вилоятида технологик ҳодисалар оқибатида содир бўлган ёнғинлар сони 10 тани ташкил қилиб, иситиш печларни қуриш ва ишлатиш қоидалари бузилиши оқибатида содир бўлган ёнғинлар сони 157 тагача ошган.
Тошкент вилоятида ёнғинлар сони ва ёнғинларда фуқароларнинг тан жароҳати олиш ҳамда ҳалок бўлиш ҳоллари айрим шаҳар ва туманларда ўтган йилгига нисбатан кўпайган.
Изоҳ (0)