АҚШнинг бир гуруҳ сенторлари Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Саломни Жамол Қошиқчи ўлимига алоқадорлиги сабабли, уни жавобгарликка тортиш ҳақидаги резолюцияни кўриб чиқиш учун Конгресснинг юқори палатасига киритди. Бу ҳақда «Интерфакс» ахборот агентлиги маълум қилди.
«Саудия Арабистонинг валиаҳд шаҳзодаси хавфсизлик хизматининг ишини назорат остида ушлаган ҳамда Конгрессменларга тақдим этилган ҳужжатлардан Муҳаммад бин Салом Жамол Қошиқчининг ўлимига алоқадорлиги исботланган», – дейилган конгрессменлар ҳужжатида.
Мазкур резолюция, Президент Дональд Трамп маъмуриятини ҳамда халқаро ҳамжамиятни журналист ўлимига сабабчи бўлган барча жиноятчиларни жавобгарликка тортишга чақирган, шу жумладан Саудия Арабистонинг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Саломни ҳам.
Маълумот ўрнида, резолюция қабул қилинса ҳам, ҳеч қандай қонуний кучга эга бўлмайди. Резолюция агар Сенат томонидан қабул қилинса, АҚШнинг Жамол Қошиқчи ўлимига расмий муносабатини ҳамда Саудия Арабистон шаҳзодаси Муҳаммад бин Салом унинг ўлими учун тўлиқ жавобгарлигини маълум қилади.
Изоҳ (0)