Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев қўшни мамлакатлар, айниқса Россия билан дўстлиги ҳақида сўзлаб берди, деб ёзади Tengrinews.
Қозоғистон президенти Россия президенти билан дўстона муносабатларини таъкидлаб ўтди.
«Владимир Владимирович Путин 2000 йилда сиёсатга келиши билан, биринчи кунларданоқ у билан алоқадаман, биргаликда жуда мураккаб масалаларни ҳал этишимизга тўғри келган. Бу 7 минг 500 километрлик умумий чегарани белгилаш. Айтайлик, Бойқўнғир космодроми муаммоси. Буларнинг барчаси Владимир Владимирович билан яхши муносабатлар, ишонч туфайли ҳал этилди. Бу алоқалар бугунги кунга қадар давом этмоқда», — дея таъкидлади Назарбоев.
«Россия ва Қозоғистон ўртасидаги давлатлараро муносабатлар эталон, намуна эканлигини аввал ҳам айтганман. Дунёдаги кўплаб қўшни мамлакатлар ўртасидаги алоқалар шундай бўлганда эди, ҳозир бошдан кечираётган қийинчиликларда дуч келмаган бўлардик», — дея қўшимча қилди у.
Изоҳ (0)