АҚШ президенти Трамп нефть нархи тушгани учун ўзини мақтади. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Нефть нархи тушаётгани ажойиб (раҳмат, президент). Буни, солиқлар қисқариши билан бир қаторда, иқтисодиётдаги бошқа ижобий ўзгаришлар қаторига қўшинг. Инфляция пасайди», — деб ёзди у.
Brent русумли нефть нархи 27 октябрдан буён биринчи марта 59 доллардан пастга тушгани Трампнинг бу баёнотига сабаб бўлди.
Изоҳ (0)