Термизлик Муҳаббат Неъматуллаева ўз ҳунари билан ҳам оиласига, ҳам маҳалладошларига наф келтираётган ишбилармон аёллардан, деб ёзади ЎзА.
Тикув-бичув ишларининг моҳир устаси сифатида кўпчилик эътиборига тушган опа миллий услубдаги аёллар либослари, чопон ва нимчалар, бежирим дўппилар, қуроқ кўрпачалар тикиш билан шуғулланади. Икки келини кўмакчи. Қўл меҳнати билан тайёрланаётган тикув маҳсулотларига буюртмачилар талаби юқори.
Ҳунарманд мамлакатда яратилаётган кенг имкониятлардан фойдаланиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ҳаракатида.
Изоҳ (0)