АҚШ шарқидаги қор бир нечта ҳалокатли ЙТҲ ва 1,5 минг рейснинг бекор қилинишига олиб келди. Юзлаб америкалик чироқсиз қолди. Бу ҳақда CBS телеканали маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Қор 14—15 ноябрь кунлари АҚШнинг шарқий қисмига ёпирилганлиги таъкидланмоқда. Сент-Луис туманига 20 сантиметрга яқин қор ёғган. Об-ҳаво маълумотларига кўра, қор қоплами қалинлиги Нью-Жерси штатининг шимолий қисмида 20 сантиметр, Янги Англиянинг жанубий қисмида 15 сантиметрга етиши мумкин.
Об-ҳаво шароитлари сабабли 5,5 мингга яқин рейс кечиктирилганлиги, 1,5 мингга яқин парвоз бекор қилинганлиги маълум қилинмоқда. Қор ёғиши электр таъминотида ҳам муаммоларни юзага келтирди: бешта штатда 200 мингга яқин одам чироқсиз қолган.
Изоҳ (0)