Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон парламенти делегацияси икки давлат мустақиллик йиллари тарихида илк бор Тожикистонга келади. Бу ҳақда Тожикистон парламенти қўмита раиси Олим Салимзода маълум қилди, дея хабар беради «Халқ сўзи».
Мазкур сафар жорий йил 19 — 22 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.
Ўзбекистон делегацияси Тожикистонга сафари чоғида президент Эмомали Раҳмон, ушбу давлат парламентининг палаталари спикерлари Маҳмадсаид Убайдуллоев ва Шукуржон Зуҳуров билан учрашади.
Делегация «ТАЛКО кабель» заводи фаолияти билан танишади ва Нурек ГЭСига боради. Меҳмонлар, шунингдек, Тожикистон Миллий кутубхонаси ва Душанбедаги «Коҳи Наврўз»да ҳам бўлади.
Изоҳ (0)