Кевин Чан исмли 29 ёшли хитойлик йигит Бэттл лақабли афғон тозиси зотига мансуб итининг юнгини парваришлашга минглаб доллар пул сарфлайди, деб ёзади Big Picture.
Груминг (SPA, юнгни парваришлаш, профессионал маникюр) воситаларининг ўзи учун йигит 100 минг юань (14,5 минг доллар) сарфлайди. Бундан ташқари, ҳар ойда 4500 юань (650 доллар) ит учун шампунь ва косметикага харж қилинади.
Ҳафтасига олти-саккиз соат вақтини Кевин итининг юнгини тарашга сарфлайди. «У оиламиз аъзосига айланиб қолган, шу сабабли унга вақт ва пулимни сарфлашга қарши эмасман», — деди йигит.
Ҳар куни Кевин итнинг юнгига махсус эритма пуркаб, тарайди ва махсус упа сепиб қўяди.
Итига шунча вақт ва меҳнат сарфлаганидан кейин Кевин Чан унинг суратларини ижтимоий тармоқларда кўз-кўз қилишни ҳам унутмайди.
Изоҳ (0)