Доғистоннинг Кизлярск туманида енгил машинанинг рейс автобуси билан тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди, яна бир киши жабрланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Авария маҳаллий вақт билан 17:00 атрофида юз берган. Lada Priora автомобили ҳайдовчиси йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш қисмига чиқиб кетган ва автобус билан тўқнашган. Тўқнашув оқибатида енгил машинада бўлган уч киши ҳодиса жойида ҳалок бўлган. Шунингдек, автобус ҳайдовчиси жабрланган.
Дастлабки маълумотларга қараганда, бошқа жабрланганлар йўқ.
Изоҳ (0)