Украина пойтахтининг Соломенск туманида Mazda CХ-7 машинаси ер ости ўтиш йўлига кириб кетди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Воқеа 11 ноябрь куни рўй берди.
Дастлабки маълумотларга қараганда, Mazda Соломенск майдони томон кетаётган пайтда ҳайдовчи бошқарувни қўлдан чиқарган, унинг оқибатида ер ости йўлига кириб кетган.
Воқеанинг сабаблари аниқланмоқда. Ҳеч ким зарарланмаган.