Тошкент туманида жорий йилнинг 7 ноябрь куни «Ойдинҳаёт» МФЙда яшовчи К.I. исмли аёлнинг уйи ертўласига ўрнатилган Нефит русумли иситиш печи мўрисидан сизиб чиққан ис газидан ўзи ва бирга яшовчи қизи, икки нафар набираси ва меҳмонда бўлган қариндоши заҳарланиб касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, Фарғона вилоятининг Сўх туманида 2018 йил 7 ноябрь кунида «Себзор» МФЙда яшовчи Ҳ.М. уйида иситиш печига кўмир ёқиб назоратсиз қолдириши сабабли ўзи ва бирга яшовчи турмуш ўртоғи М.М. кўмир исидан заҳарланиб касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)