Жаҳон банки ваколатхонаси раҳбари Хидеки Мори ишчи ташриф билан Бухорога борди, деб ёзади Spot.
Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев билан учрашувда муниципал сув таъминоти ва санитария соҳасидаги жорий лойиҳаларни, шунингдек, шаҳар иссиқлик таъминоти тизмининг энергия самарадорлигини ошириш борасидаги лойиҳани амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Ташриф доирасида Жаҳон банки молиявий кўмаги билан амалга ошириладиган «Марказлашган иссиқлик таъминоти энергия самарадорлигини ошириш ва модернизация қилиш» лойиҳасига старт берилди (Халқаро тараққиёт уюшмасининг 140 миллион долларлик кредити ҳисобидан).
Лойиҳа Андижон, Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва Чирчиқда 2000 дан ортиқ кўп хонадонли уйлар ва ижтимоий инфратузилма объектларини, шу жумладан, болалар боғчалари, мактаблар ва касалхоналарни энергия самарадорли иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти тизимларига улашда ёрдам беради.
Изоҳ (0)