Термизда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилоят кенгаши ташаббуси билан «Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда сиёсий партияларнинг роли» мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди, деб ёзади ЎзА.
Тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши бўлим мудири А.Алимов, мамлакатда фаолият юритаётган сиёсий партияларнинг «Ёшлар қаноти» раҳбарлари ҳамда 300 га яқин фаол йигит-қиз иштирок этди.
Мулоқотда ҳар бир сиёсий партия вакили ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, ёшларнинг сиёсий билимини ошириш, уларнинг интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритди. Хусусан, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси томонидан ташкил этилаётган «Хизмат - беминнат», «Уйма-уй» лойиҳалари, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг «Келажак депутатлари», «Ёш тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш» каби гуруҳлари ушбу мақсад йўлида хизмат қилмоқда.
Изоҳ (0)