Норвегия меросхўр шаҳзодасининг рафиқаси Метте-Маритга одатда қарияларга қўйилувчи «ўпка фибрози» ташхиси қўйилди. Бу ҳақда Норвегия қироллик уйи сайтига жойлаштирилган хабарда маълум қилинди, деб ёзади «Вести».
Merosхўр малика анчадан буён дармонсизликдан шикоят қилиб келган, бироқ бунинг сабаби мазкур ҳафтада аниқ бўлган.
Малика Осло шаҳри университет шифохонасида даволанади. Муолажа схемасини ишлаб чиқишга хорижлик мутахассислар жалб этилади.
«Ўпка фибрози» ташхиси одатда 70—80 ёшдан катта одамларга қўйилади, 50 ёшдан кичикларда эса кам учрайди.
Собиқ официант қиз ва ёлғиз она Метте-Марит 2001 йилда валиаҳд шаҳзода Хоконга турмушга чиқиб, Норвегия меросхўр маликасига айланган эди. Уларнинг мазкур никоҳдан икки нафар фарзанди бор.
Изоҳ (0)