NASA IceBridge операцияси доирасида Ердаги музликларнинг эриш тезлигини ўрганиш учун муз қатламлари суратга олинган. Larsen S шельф музлиги яқинида, Антарктика яримороли қирғоғида тўғри тўртбурчак шаклидаги айсберг суратга олинган: у худди чизғич билан текислаб, аррада кесилганга ўхшайди, деб ёзмоқда National Geographic.
NASA мутахассисларининг таъкидлашича, бу айсбергнинг ҳосил бўлишида одамнинг аралашуви мавжуд эмас. Мэриленд университети музшунос олими Келли Брантнинг тушунтиришича, узоқ вақт ўсадиган музлик ёрилишни бошлайди, ёрилиш тўғри чизиқли характерга эга бўлади.
Брантнинг сўзларига кўра, мазкур айсберг жуда ёш бўлиб, унинг ўткир учлари ҳали шамол ва тўлқинлар томонидан емирилмаган. Айсберг барқарор эмас, унда исталган вақтда янги ёриқлар пайдо бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)