Бутун дунёга машҳур скрипкачи Ванесса Мэй 40 йил аввал — 1978 йилнинг 27 октябрида Сингапурда дунёга келган, деб ёзади «Газета.ru».
Бўлажак юлдузнинг ота-онаси у бешга ҳам тўлмаган пайтда ажрашган, шундан сўнг улар Буюк Британияга кўчиб ўтган ва у ерда Ванессанинг онаси яна турмушга чиққан. Мэй жуда кичик ёшидан мусиқа билан шуғуллана бошлаган, бироқ дастлаб фортепиано билан кўпроқ машғул бўлган.
Ванесса тўққиз ёшидаёқ Қироллик мусиқа коллежининг энг ёш ўқувчисига айланди, бир йил ўтиб, филармоник оркестрда чиқиш қила бошлади, 1990 йилда эса унинг илк альбоми чиқди.
Электроскрипкани ўзлаштирган Мэй 90 йилларнинг ўрталарида ўзининг илк поп-пластинкасини чиқарди. Пластинка кўплаб мамлакатларда бир неча ҳафта давомида чартларга етакчилик қилди ва Мэйнинг дунёга машҳурлигини мустаҳкамлади.
Ванессанинг мусиқадан ташқари бошқа энг катта қизиқиши тоғ чанғисидир. Унинг бу хоббиси 2014 йилда скрипкачини Олимпиадагача олиб келди: Сочидаги ўйинларда Мэй 67-ўринни эгаллади.
Изоҳ (0)