Эфиопияда юз берган йирик ЙТҲ оқибатида 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Бундан ташқари, саккиз киши яраланди.
Воқеа Амхара штатининг шимолий қисмида рўй берди. Йўловчиларни олиб кетаётган микроавтобус ҳарбий юк машинаси билан тўқнашиб кетди.
Полиция воқеани текширмоқда.
Изоҳ (0)