Давлат ветеринария қўмитасида ишловчи ходимлар ҳам Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкинлиги белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Ҳукуматнинг 26 октябрдаги қарори билан Давлат ветеринария қўмитаси раҳбар ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.
Эслатиб ўтамиз, рўйхатда шу пайтгача 69 та ташкилот мавжуд эди.
Изоҳ (0)