Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Россиялик таниқли хонанда Валерия режиссёр Мухлиса Азизова томонидан суратга олинган «Scorpion» фильми учун саундтрек куйлади. Хонанда «Sputnik» агентлигига берган интервьюсида ушбу ҳамкорликдан олган таассуротлари билан ўртоқлашди.

Фото: «Sputnik»

Фото: «Sputnik»

«‘Scorpion’ — Ўзбекистонда йилнинг бош фильми, бу киноасар билан ҳамма фахрланяпти. Ушбу фильм устида ишлаш мен учун ҳам қизиқарли бўлди», — деди Валерия.

Фильмнинг Ўзбекистондаги премьераси ноябрь ойи охирига режалаштирилган. Россиялик хонанда ушбу фильм яқин вақт ичида Россия прокатига чиқишига ҳам шубҳа қилмаслигини билдирди.

«Scorpion» фильми ёшлар орасидаги халқаро жиноятчилик ҳақида ҳикоя қилади. Тасвирга олиш ишлари Ўзбекистон, Россия ва Марокашда бўлиб ўтган. Фильмда Ўзбекистон, Туркия ва Россия киноси юлдузлари суратга тушган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар