Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

УЕФА ташкилоти Европа Чемпионлар Лигаси 3-турининг энг яхши ўйинчиси бўлишга даъвогарларни эълон қилди. Бу ҳақда​ ташкилот расмий сайтида хабар берилди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Унга кўра, қуйидаги 4 нафар футболчи ҳафта ўйинчиси бўлишга даъвогар сифатида кўрсатилди:

  • Эдин Жеко «Рома» — ЦСКА жамоасига 2 та гол урди, 1 та голли узатма берди;
  • Давид Силва «Манчестер Сити» — «Шахтёр»га қарши беллашувда гол урди;
  • Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль» — «Црвена Звезда»га қарши ўйинда дублга эришди;
  • Ашраф Ҳакими «Боруссия Д» — «Атлетико»га қарши баҳсда 3 та голли узатма берди.
Номзодларга овоз бериш ташкилот расмий сайтида амалга оширилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар