Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман суди Боровский тиббиёт коллежининг икки ўқувчисига нисбатан Ecopark’да эркак кишига пичоқ билан ҳужум қилгани учун уч йил озодликдан чеклаш ҳақида ҳукм чиқарди. Бу ҳақда «Севимли» каналининг «Замон» информацион дастурида маълум қилинди, деб ёзади «Газета.uz».
«Биз бир киши билан тўқнашиб кетдик. Мен уни аввал танимас эдим. Йўлимда давом этаётганимда у мени чақирди. Пичоққа келсак, у сувенир эди. Жанжалдан кейин бир-биримизни уриб кетдик», — дейди жанжал иштирокчиларидан бири.
Жанжалнинг иккинчи иштирокчиси эса эркакнинг қўли ва оёғига уч марта пичоқ билан урганини айтиб берди.
Жабрланувчи операция қилинган. У жанжалнинг фақат бир иштирокчиси устидан шикоят қилганини айтиб ўтган.
Суд ўқувчиларни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми «е» ва «к» моддаларида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топган ва уларга нисбатан уч йилгача озодликни чеклаш бўйича ҳукм чиқарган.
https://www.facebook.com/Zamontv/videos/2120948087971502/?__xts__[0]=68.АРБб4х0ҳеЗ3ХПЕ6лд2йгФҳиW4Ре4Сwбо1ERАЗ9вСоДерcPCпсуОдаСдссМИх4рМа5рЙСоУГтнхРнқг87тҚгПДгФАwқ2Ҳ4кСаМлВд5пкУ41бҲ2дWНдсП3иО6хЮДНХРзХфбЯсГЙ744ЙкқклҚтг6У57қ-дҲЛтЙЗDT6жйГУдУжҳрwжмвП_3гП6йWНрқҳнбсф3SКАcҲгПпЙд09тм_оЕмГЗ4БЙWЖстқНR9-Н8иWн
Изоҳ (0)