Хитой ва Россия АҚШ президенти Дональд Трампнинг телефон орқали сўзлашувларини тингламоқда. Бу ҳақда The New York Times хабар бермоқда, деб ёзади «Коммерсантъ».
Нашрга кўра, Америка разведкаси жосуслар жаноб Трамп айфони орқали «эски дўстлари» билан «ғийбатлашишини» тез-тез эшитиб туришини аниқлаган.
Президентнинг ёрдамчилари унга хавфсизлик нуқтаи назаридан шахсий телефонидан фойдаланмасликни бир неча марта тавсия қилган, бироқ Дональд Трамп телефонидан фойдаланишда давом этмоқда. Газета суҳбатдошларининг сўзларига қараганда, хитойлик жосуслар бундай сўзлашувлардан Америка президенти қандай фикрлаши, қайси далиллар уни ишонтириши ва у кимга қулоқ тутишини билиб олади.
Россиялик жосуслар жаноб Трампни камроқ тинглайди. Бунга Владимир Путиннинг Дональд Трамп билан «яқинлиги» сабаб эканлиги тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)