Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан эълон қилинган «Бошланғич ташкилотлар фаолияти самарадорлигини ошириш ойлиги» доирасида Қашқадарё вилоятида ҳам қатор лойиҳалар, семинар, танлов, акция ва учрашувлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ёшлар иттифоқининг Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти бошланғич ташкилоти қошида «Иқтидорли ёшлар» клуби фаолияти йўлга қўйилиши ҳам ойлик давомида режалаштирилган лойиҳалардан бири бўлди.
Клуб талаба-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, салоҳиятини ошириш ҳамда тенгдош-тенгдошга тамойилини амалга оширишга хизмат қилади. Бу ерда «Мунозара», «Заковат», «Ёш ихтирочилар», «Ижодкор ёшлар», «Психологлар», «Ёш ҳунармандлар», «Инглиз тили» каби тўгараклар фаолият олиб боради.
Изоҳ (0)