Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Замбия ҳукумати 2000 та бегемотни улар яшаётган ҳудуднинг кичиклиги учун қириб ташлашга қарор қилди, деб хабар беради Reuters.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Мамлакат туризм вазири Чарльз Бандунинг таъкидлашича, бегемотларни қириб ташлаш ҳақидаги қарор Луангва дарёсидаги сув сатҳи пасайиб кетгани учун қабул қилинган. Унинг даражаси бегемотларнинг кўпайиши учун етарли эмас, бироқ бегемотларни бошқа жойга кўчириб ўтказиш давлатга қимматга тушади.

«Жанубий Луангва миллий боғида 13 мингдан ортиқ бегемотлар мавжуд. Бироқ ушбу ҳудуд фақатгина беш мингта бегемотга мўлжалланган холос», — дейди туризм вазири.

Замбия ҳукумати бундай қарорни биринчи марта қабул қилаётгани йўқ: Бегемотларни отиб ташлаш режаси 2016 йилда ҳам эълон қилинган.

Ўшанда Born Free жониворларни ҳимоя қилиш ташкилоти бегемотларни қииршни кечиктиришга эришган эди. Ташкилот вакилларининг сўзларига кўра, мансабдор шахслар бегемотларнинг кўпайиши экотизимга зарар етказаётганини исботловчи бирорта ҳам асос келтира олмаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар