Ўтган ҳафта мобайнида онлайн аукцион орқали 708 та автомобиль рақамлари сотилди. Бу ҳақда, Товар хом ашё биржасига асосланиб, Spot хабар бермоқда.
Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,3 миллиард сўмдан ошди.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг қарийб 19 фоиз биринчи тоифадаги авторақамларга, 50 фоиз иккинчи ва 31 фоиз учинчи тоифа авторақамларга тегишли.
Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти авто ҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 20 фоизга тенг. Кейинги ўринда Самарқанд вилоятининг авто ҳаваскорлари 13 фоиз улуш билан жойлашди.
Учинчи ўрин Андижон ва Наманган вилоятларининг авто ҳаваскорларига тегишли бўлиб, ҳар бирининг улуши 9 фоизни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши 49 фоизга тенг.
Изоҳ (0)