Шавкат Мирзиёевнинг 4 октябрдаги фармони билан Франция фуқаролари учун Ўзбекистонга киришда визасиз режим жорий этилди. Фармон 5 октябрь куни кучга кирди. Бу ҳақда Давлат туризм қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.uz».
Ҳужжатда таъкидланишича, бундай қарор Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги халқаро муносабатларни ривожлантириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида қабул қилинди.
Қўмита маълумотларига кўра, 2016 йилда Франциядан Ўзбекистонга ташриф буюрган сайёҳлар сони 4 889 киши, 2017 йилда — 5 748 киши, жорий йилнинг саккиз ойи давомида — 9 172 кишини ташкил этган.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, Шавкат Мирзиёев 8—9 октябрь кунлари Францияга расмий ташрифни амалга оширади.
Изоҳ (0)