Европа Иттифоқини Совет Иттифоқи билан таққослаб бўлмайди. Бу ҳақда 4 октябрь куни Европа кенгаши раиси Дональд Туск маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Британия ТИВ раҳбари Жереми Хант 30 сентябрь куни Европа Иттифоқини «Совет Иттифоқи каби» қамоқхонага айлантирмасликка чақирган эди. Вазир «тарих дарсини» мисол келтирди ва Британия «тутқунликдан қочишни истовчи ягона маҳбус бўлмаслиги» ҳақида огоҳлантирди.
Бунга жавобан Еврокомиссия Европа Иттифоқини СССР билан таққослашгача бормаслик учун Хантга тарих дарслигини ўқишни тавсия қилди.
«Совет Иттифоқи — бу қамоқхоналар ва қулоқ қилинганлар, чегаралар ва деворлар, фуқаролар ва қўшнилар устидан зўравонлик. Европа Иттифоқи — бу инсон ҳуқуқлари ва эркинлиги, гуллаб-яшнаш ва тинчлик. Қўрқувсиз ҳаёт», — деди Туск Хантнинг сўзларини изоҳлай туриб.
Изоҳ (0)