Россия президенти Владимир Путинга ишонч рейтинги сентябрь ойида 58 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда «Левада-центр» сўровномаси маълумотларига таяниб, «Коммерсантъ» хабар бермоқда, деб ёзади Meduza.
Нашрнинг таъкидлашича, бу кўрсаткич 2013 йил даражасига тушган. Ўшанда мазкур кўрсаткич 55 фоизни ташкил этган.
Ўтган йил билан таққослаганда Путинга ишониш рейтинги 17 фоизга пасайган. Бундан ташқари, президентни «умуман ишончга лойиқ эмас» деб ҳисобловчилар улуши 4 фоиздан 13 фоизга ошган.
Изоҳ (0)