Антарктикадаги «Конкордия» станцияси — 2005 йилда французлар ва италянлар томонидан дунёдаги энг катта чўлда очилган тадқиқот станцияси, деб ёзади TJournal. У ерда йилда 4 ой қуёш бўлмайди, ҳарорат -70 даражагача тушиб кетади, ҳайвонлар эса минтақада яшай олмайди.
«Конкордия»да Европа космик агентлиги ходимлари узоқ давом этувчи космик парвозларнинг эҳтимолий оқибатларини ўрганади. Аммо 29 сентябрь куни станция ходимлари бошқа бир экспериментни амалга оширди: улар лағмонни қаҳратонда қолдирди.
«Конкордия» олимлари таомни тайёрлаб, уни шу заҳоти тадқиқот минораларидан биринг тепасида бир неча дақиқага қолдирди. -60 даража совуқда лағмон музлаши эффекти бинонинг ичида туриб, бир неча марта суратга олишга етди.
Изоҳ (0)